Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Ижтиҳод ва тақлид
Оллоҳ Таоло Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбар эканликларини билдириб, бутун инсонларга хитоб қиладики:
يَاأَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا
– „Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Оллоҳ (юборган) элчиман“, [7:158]
يَاأَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمْ بُرْهَانٌ مِنْ رَبِّكُمْ
– „Эй одамлар, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келди“, [4:174]
يَاأَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمُ الرَّسُولُ بِالْحَقِّ مِنْ رَبِّكُم
– „Эй одамлар, бу пайғамбар сизларга Парвардигорингиздан ҳақ динни келтирди“, [4:170]
يَاأَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ
– „Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган Парвардигорингиздан қўрқингиз!“, [4:1]
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قَاتِلُوا الَّذِينَ يَلُونَكُمْ مِنَ الْكُفَّارِ وَلْيَجِدُوا فِيكُمْ غِلْظَةً
– „Эй мўминлар, ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсин!“ [9:123]
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَقْرَبُوا الصَّلاَةَ وَأَنْتُمْ سُكَارَى
– „Эй мўминлар, маст ҳолингизда намозга яқин келманглар“, [4:43]
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا ضَرَبْتُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَتَبَيَّنُوا
– „Эй мўминлар, қачон Оллоҳ йўлида жиҳод учун сафарга чиқсангиз (душманларингизни) аниқ таниб олинглар“, [4:94]
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُونُوا قَوَّامِينَ بِالْقِسْطِ شُهَدَاءَ لِلَّهِ وَلَوْ عَلَى أَنفُسِكُمْ
– „Эй мўминлар, адолат билан тургувчи ҳамда ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига бўлса-да, Оллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар“, [4:135]
يَاأَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ إِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَيْءٌ عَظِيمٌ
– „Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро (қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир“. [22:1]
Оллоҳнинг бу хитобларини эшитган ҳар бир киши уни тушуниши, унга иймон келтириши фарз, иймон келтирган кишиларга эса тушуниш ва амал қилиш фарздир. Чунки бу шаръий ҳукмдир. Аслида мусулмон киши Оллоҳнинг ҳукмини Шореънинг хитоби орқали ўзи тушуниб олиши керак. Чунки Шореънинг хитоби фақат мужтаҳид ва олимларгагина қаратилган эмас, балки барча мукаллафларга тааллуқли. Демак, бу хитобдаги ҳукмга амал қилиш учун барча мукаллафлар уни тушунмоқлари фарз. Чунки инсон хитобни тушунмай туриб, унга амал қилолмайди. Шунинг учун Оллоҳнинг ҳукмини истинбот (ижтиҳод) қилиш барча мукаллафларга фарз. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир мукаллаф аслида Оллоҳнинг ҳукмини Шореънинг хитобидан ўзи тушуниб олиши вожиб.
Бироқ мукаллафларнинг фаҳму идроки бир-биридан фарқланиши ва билиш борасида ораларида тафовут борлиги сабабли, далиллардан барча ҳукмларни истинбот қилишлари барча мукаллафларга муяссар бўлмайди. Мақсад Шореънинг хитобини фаҳмлаб, унга амал қилиш бўлгани учун ижтиҳод барча мукаллафларга фарз. Фаҳм, идрок ва ўрганишда тафовут борлиги сабабли ва
136-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|